• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Келажак рақамли таълим ортида

    Яқин келажакда таълим тизими қандай ўзгариши мумкин ва нима учун мукаммал мактаб дастурларини яратиш керак? Шу ва бошқалар ҳақида таълим тизими учун инновацион дарсликлар яратиш гуруҳи раҳбари Комил Алламжонов сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Рақамли дарсликларни нима учун яратмоқчисиз?

    — Ҳаётимиз ҳар жиҳатдан техника ва технологиялар билан боғлиқ: эрталаб соат бонгидан бошлаб то кун режасини тузиш ва ўқиш билан якунлашгача. Биз таълим сифатини ошириш ва ривожлантириш учун технологиялардан манфаатли фойдаланиш имкониятини яратишни истадик. Қачонки, планшет таълим олишнинг бир элементига айланса, болалар ўқиш жараёнига катта қизиқиш билан киришади. Бу ўйин билан классик таълимни бирлаштиришга тенгдир. Натижада ўқиш жараёни яхшиланади, ўзлаштириш, таълим даражаси ва кадрларни тайёрлаш самарадорлиги ошади. Билимли авлод, профессионал кадрлар — бу жамиятнинг кенг миқёсда ривожланишининг гаровидир.

    — Рақамли дарсликлар қандай кўринишда бўлади?

    — Лойиҳани бошлашдан аввал биз фокус-гуруҳ ташкил қилдик, ахборотни қабул қилишнинг самарали усуллари бўйича тадқиқотлар олиб бордик. Шунингдек, технологияларнинг соғлиққа таъсирини таҳлил қилиш мақсадида бу жараёнга психологлар, тиббиёт ходимларини жалб этдик. Натижада биз яратаётган ўқув дарсликлари билим олиш жараёнини қизиқарли, енгил, эсда қоларли ва зарарсиз қилишга йўналтирилди. Бунинг учун деярли барча сезги органлари ҳамда ахборотни қабул қилишнинг барча усуллари ҳаракатга келтирилади. Биргина саҳифада бир вақтнинг ўзида ҳам матн, ҳам аудиотушунтириш, ҳам видеоролик, ҳам 3D-анимация бўлиши мумкин. Зарур ҳолларда мусиқа ёки товушлар, масалан, юрак уриши ва ҳоказолар ҳам бўлади. Яъни дарсликни қисмларга ажратиш, йиғиш, эшитиш ва ҳис қилиш имконияти бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бундай дарслик бўйича қайси фанларни ўрганиш мумкин?

    — Жамоамиз физика ва анатомия бўйича дарсликлар устида ишламоқда. Фокус-гуруҳимизнинг тадқиқотларига кўра, дарсликларимиз визуал, мультиформатли ва интерактив бўлгани сабабли иштирокчилар 80 фоиз ахборотни эслаб қолади. Келажакда мукаммал электрон кутубхона яратишни режалаштирганмиз. Унга 1-синфдан 4-синфгача бўлган бошланғич ва 5-синфдан 9-синфгача бўлган юқори синф учун дастурлар киритилади.

    — Бола — ўқувчининг планшетда ўйин ўйнамасдан фақат ўқишига қандай кафолат бор?

    — Боланинг ўқиш жараёнидаги ўзлаштиришини, давомат ва тартиб-интизомни назорат қилувчи дастурий таъминот мавжуд. Ота-оналарга боланинг шахсий кабинетига киришига рухсат берилади. Бунда бола янги мавзуни қачон кўчириб олганини, қачон уни кўрганини, қанча вақт ўрганганини, қандай мавзу ва саволларга жавоб берганини кузатиш мумкин. Ушбу маълумотларга ота-оналар билан бирга ўқитувчига ҳам рухсат бор. Рақамли дарсликлар шундай қурилганки, бирорта мавзуни ўзлаштирмасдан кейингисига ўтишга имкон берилмайди. Бу шаффоф ва тўппа-тўғри назорат тизимидир.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Дарсликларни яратишда қандай ўқув дастурига таяняпсиз? Ўзбекистондаги стандартларгами? Дарсликлар қайси тилда бўлади?

    — Албатта, биринчи ўринда бизнинг аудиториямиз — Ўзбекистон. Лекин бу билан чекланиб қолмаймиз. Ньютон қонуни ёки қон айланиш тизими ҳар қайси мамлакатда универсалдир. Биз мавзуларнинг асосини тўплаб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида дарслик яратамиз. Тайёр маҳсулотни исталган мамлакатнинг ва хоҳлаган ўқув дастурининг талабига қараб мослаштириш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мазкур лойиҳани Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган Бутунжаҳон GESS таълими соҳасида инновация кўргазмасида тақдим этиб келдингизлар. Бунга қандай баҳо берилди?

    — Ҳа, биз 2015 йилда ўз маҳсулотимизни GESS кўргазмасида намойиш этдик. Бизнинг тақдимотимизга БАА таълим вазири қизиқиш билдирди ва ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Ҳамкорлик қилиш бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда. Шу нарса аниқки, БААда рақамли дарсликларга ўтиш тўғрисида давлат дастури қабул қилинди. Араб болаларини қоғоз дарсликлар билан ушлаб туриш борган сари қийинлашиб бормоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Рақамли дарсликларнинг келажагини қандай кўряпсиз? У давлатга қўшимча сарф-харажатдан ташқари яна нима беради?

    — Шу ерда гапингизга қўшилолмайман. E-learning’даги узоқ муддатли инвестиция истиқболи бу — технология тенденциясига шунчаки солиқ солиш эмас, балки бюджет маблағларини иқтисод қилиш имкони ҳамдир. Тасаввур қилинг, давлат ҳар йили дунё бўйича қоғоз дарсликларни чоп этиш ва янгилашга қанча маблағ сарфлайди? АҚШда, масалан, бу йилига деярли 7 миллиард долларни ташкил қилади. Давлат электрон жиҳозланишга бир марта инвестиция киритиб, кейин тежайди-ку. Жиҳозларни ҳар йили сотиб олиш керак бўлмайди. Фақат контент ўзгаради. Бундан ташқари, агар келажакда «булутли» технологиялар ёрдамида ягона электрон кутубхона яратилса, давлат рақамли дарсликлар сотувидан даромад олиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бунинг учун нима керак?

    — Бизнинг дарсликларимиз универсал форматда яратилади. Ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, яъни улардан фойдаланишда фақат Apple, Samsung ёки яна бошқа ишлаб чиқарувчилар техникалари керак, деган тушунча йўқ. Масалан, миллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда барча ўқув дастурларини Artel планшетларига ўрнатиш мумкин. Мактаб учун маълум бир миқдорда планшетлар, сервер ва бошқа керакли жиҳозлар сотиб олинади. Ўқувчи дарсга кириб, ўқитувчининг йўл-йўриғи билан мавзулар ва вазифаларни кўчириб олади. Ўқитувчиларга ҳам енгил ўзлаштирилувчи визуал материаллар билан дарс ўтиш қулай. Бу ҳар томонлама фойдали йирик лойиҳадир. Электроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга бу — катта буюртмадир. Давлат учун бу — таълим тизими самарадорлигини енгиллаштириш ва оширишдир, шу билан бирга, нашр қилишдан тежашдир. Дастурчилар учун бу — янги дастурлар яратиш ва маҳсулотни такомиллаштириш имкониятидир. Истеъмолчилар, яъни ўқувчилар учун эса таълим олиш осон ўзлаштирилувчи ва қизиқарли бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Яқинда Тошкентдаги мактаблардан бирида смарт-синф яратилди. Демак, рақамли келажак яқин экан-да?

    — Ҳа, Ўзбекистонда интрерактив синф доскалари, планшетлар ва бошқа техникалардан фойдаланиладиган тараққийлашаётган мактаблар кўпайиб бормоқда. Ахборот технологиялари кенг тарқалиши турган гап. Бунда муҳими, мазкур технологиялар учун контент яратишдир. Ва контент Сан-Франциско ёки Гонконгдаги мутахассислар томонидан ёзилган бўлиши керак эмас, балки бизнинг миллий маҳсулот бўлмоғи даркор. Таълим муҳим ғоявий таркибга эга. Ҳар қайси миллат унга ўз қизиқишларини қўшади. Шу нуқтаи назардан келажак таълим тизими контенти бу — яна ахборот хавсизлиги ва ғоявий иммунитет масаласини ҳам кўндаланг қўяди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўз фарзандларингиз учун мукаммал мактабни қандай тасаввур қиласиз?

    — Тўлиқ равишда замонавий АКТ, рақамли дарсликлар билан жиҳозланган ва, албатта, юқори малакали ўқитувчилари билан фахрланадиган мактабни тасаввур қиламан. Бундай мактабда АКТ ўқув жараёнини қизиқарли, самарали ва осон қилади. Таълим ҳар бир кишининг келажагини белгилайди. Агар биз таълим сифати масаласини ҳал эта олсак, бу, сўзсиз, давлатимизга зарур бўлган ривожланишга, маданиятни оширишга, профессионал кадрларнинг кўпайишига олиб келади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    16.12.2016, 18:50   Изоҳ (0)   15628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

    16.12.2016, 18:08

    Беларуснинг «Коммунарка» кондитер фабрикаси вакиллари «Ангрен» МИЗда яратилган шароитлар билан танишди

    16.12.2016, 16:21

    Эркин Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

    16.12.2016, 15:44

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори виртуал қабулхонаси ишга туширилди

    16.12.2016, 15:24

    Шавкат Мирзиёев Малайзия подшоҳини тахтга ўтирганлиги муносабати билан табриклади

    16.12.2016, 15:04

    Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

    16.12.2016, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.