Англия футбол ассоциацияси (FA) АҚШнинг спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Nike компанияси билан амалдаги шартномасини 2030 йилгача узайтирди, деб хабар бермоқда «Football.ua».
Англиянинг барча ёшдаги жамоалари ҳамда аёллар термаси – жами 24 та жамоа Nike формаларида майдонга тушишда давом этади.
Хабарда қайд этилишича, FA ва Nike терма жамоалар тарихидаги энг йирик шартнома имзолади. Унга кўра, британияликлар 12 йил давомида 400 миллион фунт ишлаб олади. Агар Англия терма жамоаси турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этса, мазкур сумма ошиши ҳам мумкин.
«Nike билан ҳамкорликни 2030 йилгача давом эттиришдан жуда хурсандмиз. Узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ўта муҳим эди. Бу ҳар икки томоннинг янада кучли бўлишига ёрдам беради. Инновацион етакчилар билан ишлаш биз учун зарур», – деди FA тижорат директори Марк Буллингем.
«FA билан ҳамкорликни кенгайтириш – Nike учун яхши хабар. Ҳар бир босқичда ҳамкорлик қилишда давом этамиз. Англияга янгиликларни олиб келиш ва мамлакат бўйлаб футболчиларнинг ривожланишига ёрдам беришдан фахрланамиз», – деди Nike президенти Тревор Эдвардс.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)