Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Яя Туре автомобилни маст ҳолда бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан 18 ойга маҳрум этилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Яя Туре иштирокидаги ҳодиса декабрь ойи бошида юз берди. 33 ёшли футболчи бошқараётган машина Лондон полицияси томонидан тўхтатилди. Туренинг қон таркибида меъёридан ортиқ алкоголь борлиги аниқланган.
13 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтган судда Яя Туре ўз айбини тан олди, аммо алкоголни атайин истеъмол қилмаганини таъкидлади. Футболчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан 18 ойга маҳрум қилинишдан ташқари 54 минг фунт миқдорида жаримага тортилди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Яя Туре Англия чемпионатида 4 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)