4Р6 «Тошкент ш. – Чирчиқ ш. – Чимён қ.» автомобиль йўлининг 66,6–76,5 ва 80–81 километр қисми тўла таъмирдан чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
«Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси буюртмачилиги остида лойиҳачи ‘Йўл лойиҳа бюроси’ МЧЖ ташкилоти томонидан мукаммал равишда ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари асосида 4Р6 «Тошкент шаҳри – Чирчиқ шаҳри – Чимён қишлоғи» автомобиль йўлининг 66,6–76,5 ва 80–81 километр қисмларида жами 10,9 километр узунликдаги 95100 метр квадрат автомобиль йўли, 8700 метр квадрат автотураргоҳларга асфальт-бетон қоплама ётқизилиб, 28288 метр квадрат, яъни 9,9 километр узунликдаги йўл ёқасини мустаҳкамлаш ишлари, 1 километр узунликда замонавий талаблар асосида светодиодли ёритиш тизимлари ва металл қовурғали ажратувчи тасмалар тўлиқ қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди», — дейилади хабарда.