Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамияти делегацияси, шу жумладан, унинг таркибидаги тўрт нафар президент Гамбияга йўл олиб, амалдаги давлат раҳбари Яйя Жамме ҳокимиятни топширгиси келмаётгани туфайли келиб чиққан сиёсий инқирозни бартараф этишда қатнашади. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Гуруҳга Либерия президенти Эллен Жонсон-Сирлиф бошчилик қилиши кутилмоқда. Гамбия пойтахти Банжулга, шунингдек, Нигерия, Сьерра-Леоне ва Гана раҳбарлари Муҳаммаду Бухорий, Эрнест Бай Корома ва Жон Драмани Махама йўл олади. Сенегал ТИВ ахборотига кўра, делегация Жаммедан ҳокимиятни сайланган президент Адама Барроуга топширишни талаб қилади.
Бир муддат илгари Барроу Жаммени ҳокимиятни топширишга чақирган эди.
Гамбияни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Яйя Жамме 1 декабрда бўлиб ўтган президент сайловида 36,7 фоиз, унинг мухолифатчи рақиби Адам Барроу эса 45,5 фоиз овоз олди. 3 декабрда Жамме мағлубиятини тан олди, бироқ бир ҳафтадан сўнг сайлов комиссиясидаги «йўл қўйиб бўлмас камчиликлар»ни рўкач қилиб, янги сайловлар ўтказишга чақирди.