Қозоғистоннинг «Азия Авто» заводида «АвтоВаз»нинг янги авлод моделлари Lada - Vesta, XRAY, универсал Largus ва Granta лифтбек автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда 9 декабрь, жума куни автоконцерн матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Қозоғистон Lada учун биринчи рақамли экспорт бозоридир. Vesta ва XRAY’нинг Уст-Каменогорскда ишлаб чиқарилиши республика аҳолисига замонавий Lada энг қатъий халқаро талабларга жавоб берувчи замонавий автомобиль эканлигини ҳис этиш имконини беради», — деди концерн раҳбари Николя Мор.
Бунгача «Азия Авто»да учта модель — Lada 4x4 йўлтанламаси, Lada Granta седан ва универсал Lada Kalina ишлаб чиқарилар эди.
2015 йил якунига кўра, Қозоғистон ҳудудида сотилган барча енгил автомобилларнинг 28 фоизи Lada улушига тўғри келди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)