Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили, агарда у Украина фуқаролигидан маҳрум қилинса, аэропортнинг транзит зонасида яшашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у 6 декабрь куни Deutsche Welle нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «РБК».
«Энг яхши вазиятда бирор-бир халқаро аэропортнинг транзит залида яшайман. Чунки бу аҳмоқлик. Бу жуда аҳмоқона вазият бўлар эди», — деди у.
Ноябрь ойининг бошида Саакашвили Одесса губернаторлигидан кетишини маълум қилган эди. Шунингдек, сиёсатчи ушбу мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлагани маълум бўлди. Бунинг учун Саакашвили «Тозалаш учун ҳаракат» сиёсий ташкилотини яратишга киришди.
Бир муддатдан сўнг Саакашвили Facebook’даги саҳифаси орқали Украина президенти Пётр Порошенко уни мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилмоқчи эканлигини ёзди.
Изоҳ (0)