Ганада жиноятчилар ўн йил давомида АҚШнинг ноқонуний элчихонасини бошқарган ва мамлакат фуқароларига визалар берган. Бу ҳақда The Washington Post маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Элчихона» Гана пойтахтидаги вайроналардан бирида фаолият юритган. Унга ташриф буюрганлар бино ичкарисидаги деворда АҚШ президенти Барак Обаманинг суратига дуч келган.Нашрнинг таъкидлашича, элчихонада ишлаган кишилар АҚШ фуқаролари бўлмаган, бироқ инглиз тилида яхши сўзлаша олган ва мижозларга 6 минг доллар тўлов эвазига визалар берган.
Бироқ улар ҳақида расмий маълумотлар бўлмаган. АҚШнинг мамлакатдаги ҳақиқий элчихонаси пойтахтнинг энг бой туманларидан бирида жойлашган.
«Ташкилот ўн йилга яқин ҳеч қандай тўсқинликсиз фаолият юритган. Мансабдорлар юз бераётган ҳодисаларга кўз юмиши ва уларга тегишли ҳужжатларни тақдим этиши учун жиноятчилар уларга пора бериш имкониятига эга бўлган», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)