Греция суди Туркияда июль ойида амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан сўнг мамлакатдан қочган уч ҳарбий хизматчини экстрадиция қилиш тўғрисидаги Анқара расмий сўровини рад этди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен бу қарордан жуда мамнунман. Суд уларни экстрадиция қилмаслиги керак эди. Суд холис бўлди», — деб муносабат билдирди бунга ҳарбийларнинг адвокати.
16 июль куни саккиз нафар туркиялик ҳарбий хизматчи вертолётда Грецияга етиб келди. Улар SOS сигналини бериб, фавқулодда қўнишга рухсат сўради. Ҳарбийлар ўзларининг путчга алоқадорлигини инкор этмоқда, шунга қарамай, Туркия уларни ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда айбламоқда. Улар чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун икки ойга ҳибсга олинди, аммо суд жазони шартлига алмаштириб, уни уч йилга ортга сурди.
Август ойида Туркия ҳукумати Грецияга ҳарбийларни экстрадиция қилиш юзасидан сўров киритди.
Изоҳ (0)