Ўзбекистонлик тадбиркорлар, барча соҳаларда бўлгани каби, сайлов жараёнида ҳам фаол қатнашмоқда. Тошкент шаҳридаги 195-сайлов участкасида ана шундай манзарани кузатиш мумкин, деб хабар қилади ЎзА.
«Конституциямиз асосида барча соҳаларнинг қонунчилик асослари мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилмоқда, — деди ‘Лак бўёқ сервис’ МЧЖ ташқи ишлар менежери Ҳожиакбар Исмоилов. — Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилини рўёбга чиқариш механизми янада мустаҳкамлангани шулардан биридир. Айни пайтда давлат органлари, аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар бу тамойилнинг сўзсиз амалга оширилишига бевосита масъул этиб белгиланди. Бу тадбиркор ва ишбилармонларга, айниқса, кичик бизнес вакилларига эркин ва самарали иш юритиш, иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишда янги имкониятлар яратмоқда. Бундан фойдаланиб биз халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқараётган бўёқларимизни нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам чиқара қила бошладик. Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқлари ҳам қонунлар асосида кафолатлангани сайлов жараёнида эркин иштирок этиш, эркин овоз беришда ўз ифодасини топмоқда. Бу жамиятимизда эркин фуқаролик жамияти мустаҳкам қарор топгани, давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ҳуқуқий демократик давлат сифатида муносиб ўрин эгаллаганидан далолат беради. Жамоамиз аъзолари ҳам сайловда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз берди».
Изоҳ (0)