Хонанда Муниса Ризаева «Darakchi.uz» билан суҳбатда бўлиб, Ўзбекистон Президенти сайлови жараёни ҳақидаги фирклари билан ўртоқлашди.
«Бугун юртдошларимизнинг кайфияти аъло даражада. Ўзбекистонда сайловларнинг бундай кўтаринки руҳда ўтаётганини биринчи марта кўришим. Ҳар бир инсон ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Президент сайловида иштирок этиш керак деб ўйлайман. Мен ҳам бироз тобим йўқлигига қарамай, 85-сайлов участкасига бордим.
Бу сайлов участкасида мусиқа янграб турибди. Менга у ерда сайловчилар учун яратилган шароитлар жудаям ёқди. Ҳали овоз беришга улгурмаганларга эса Ватан тақдирига бефарқ бўлманг ва сайловда фаол иштирок этинг, дейман!», – деди Муниса Ризаева.
Ўзбекистон Президенти сайлови. «Дарё» онлайни
Фотогалерея: Шоу-бизнес вакиллари Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этмоқда
Изоҳ (0)