Аргентина «Ғалаба фронти» мухолифат альянси депутатлари республика президенти Маурисио Макрига нисбатан судга даъво киритди. Бунга президентнинг мансабдорларнинг қариндошларига капитал амнистиясида иштирок этишга рухсат берувчи декретни имзолаганлиги сабаб бўлди. Бу ҳақда 2 декабрь, жума куни Telam агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Қонун чиқарувчилар давлат раҳбарини ўз мансабидан фойдаланишда айбламоқда. Уларнинг фикрича, у президентлик фармойиши ёрдамида унга конституция асосида юклатилган ваколатларини ошириб, республика қонунчилик ҳокимияти томонидан тасдиқланган нормани жиддий ўзгартиришга уринмоқда.
Депутатлар декрет мансабдорларнинг шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш учун имзоланганлигини таъкидламоқда. Улар томонидан берилган шикоятда молия вазири Альфонсо Прат-Гай ва ҳукумат раиси Маркос Пенья ҳам айбдорлар сифатида келтириб ўтилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)