Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг давлат чегараларидан автотранспорт воситаси орқали чет эл товарларини ташиш билан шуғулланувчи шахслар учун яна бир янги хизмати ишга туширилди. Бу ҳақдаги хабар Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида эълон қилинди.
Янги хизмат «Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш» деб аталади.
Хизматдан фойдаланиш вақтида ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилмайди, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 августдаги «Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 01-02/12-58-сонли қарорига биноан ушбу хизмат бепул тарзда кўрсатилади.
Хизмат натижаси автоматик равишда тизим орқали шакллантирилган электрон тасдиқнома ва идентификация кодини олиш ҳисобланади.