Россиянинг Кушва шаҳридаги 1-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Сергей Халявин қўли йўқ инсонларга ёрдам бериш мақсадида плата ва бошқарув тугмаларини шиппак ичига жойлаштириб, оёқда бошқариладиган ўзига хос сичқонча яратди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ускуна светодиодли тасмага эга бўлиб, бу ундан қоронғуда фойдаланиш имконини беради.
Халявин қўли йўқ бир ўртоғига ёрдам бериш мақсадида шу ишга қўл урганини айтди.
«Моделлаштириш бирданига бўлмади. Сичқонча учун махсус материаллар танлаб олиш керак эди... Кейин светодиодли тасмани пайвандладик — ахир биз тайёрлаган ускуна мўлжалланган инсоннинг кўришида муаммолар бор. У сичқончани қоронғуда ҳам топа олиши, сичқонча эса, ўз навбатида, тунги чироқ сифатида ишлатилиши мумкин бўлади», — деди ёш кашфиётчининг ўқитувчиси Оксана Фирсова.
Эндиликда ўқувчи сичқончанинг симсиз ишлашини таъминлаш ҳамда унга аккумулятор ўрнатишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)