Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ҳиндистоннинг Жавоҳарлаъл Неру номидаги Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори, профессор Санжай Кумар Пандей билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова билан суҳбат чоғида Ўзбекистон–Ҳиндистон муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ишонч, бир-бирининг манфаатларини инобатга олиш тамойиллари асосида изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди. Икки мамлакат парламентлари ва сайлов тизимидаги ўхшашликлар, бу борадаги ҳамкорлик ҳақида сўз юритилди.
Меҳмон мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон халқи улкан ютуқларга эришганини алоҳида қайд этди.
«Мамлакатингиз ҳаётидаги оламшумул ўзгаришларни халқаро ҳамжамият кузатиб турибди, — деди профессор Санжай Кумар Пандей. — Бу йилги Президент сайлови Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан янада юксалганини намоён этмоқда».
Учрашувда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)