Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берганлар сони 30 ноябрь, соат 20:00 ҳолатига кўра 68,7 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентига муддатидан аввал овоз бериш жараёни 2016 йилнинг 24 ноябрь куни бошланди ва 2 декабрь кунига қадар давом этади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Президенти сайлови 2016 йилнинг 4 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 4 декабрь куни Тошкент автобуслари ҳам, метроси ҳам йўловчилар учун бепул бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)