Нью-Йорк шаҳрида номаълум шахс инкассаторлик фургонидан 1,6 миллион доллар қийматдаги бир челак олтинни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Талончилик ҳолати ташқи кузатув камераларида қайд қилинди. Видеода акс этишича, эркак зирҳланган машина юкхонасига яқинлашиб, олтин солинган челкан олганча бемалол воқеа жойини тарк этган. Шу атрофда турган қўриқчилар буни кейинроқ пайқаган.
Челакда 39 килограмм олтин бўлгани маълум. Аммо унинг эгаси ким эканлиги хабар қилинмаяпти.
Изоҳ (0)