МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев 1 декабрь куни Тошкент шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда, Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Сергей Лебедев МДҲнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясига бошчилик қилмоқда.
МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонда 17 ноябрдан иш бошлади. Унинг таркибига ўн нафар узоқ муддатли ва 60 га яқин қисқа муддатли кузатувчилар киради.
Узоқ муддатли кузатувчилар шу пайтгача минтақалардаги 100 дан ортиқ сайлов участкаларида бўлди. Бундан ташқари, комиссия аъзолари шу кунларда ўтаётган муддатдан илгари овоз бериш жараёнини кузатмоқда.
Изоҳ (0)