Бугун, 1 декабрда Қозоғистонда Биринчи Президент куни нишонланмоқда, деб ёзади Kazakhstan Today.
Мазкур давлат байрами 2011 йилда Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат олдидаги хизматларини эътироф этиш белгиси сифатида жорий этилган эди.
1991 йилнинг 1 декабрь куни Нурсултон Назарбоев 98,7 фоиз овоз билан Қозоғистон президентлигига қайта сайланган эди.
Бугун бутун республика бўйлаб байрам тадбирлари ва хайрия акциялари ўтказилмоқда. Байрам арафасида бир қатор янги ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектлари очилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)