Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Ростов-Дон суд залида туриб видеоконференцалоқа шаклида Киев судининг саволларига гувоҳ сифатида жавоб берди. Сўроқ олти соат давом этди, деб хабар беради «ТАСС».
Сўроқнинг якунида Виктор Янукович ўзидан Украина давлати раҳбари ваколатларини мосуво қилмаганини таъкидлаб ўтди.
«Уёғини эса украин халқи ҳал этсин», — деди қувғиндаги сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Киев шаҳрининг Святошинский тумани суди Януковични «Майдон иши» бўйича гувоҳ сифатида видеосўроқ қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.
Изоҳ (0)