Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов 28 ноябрь, душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида сайловни ёритиш учун мамлакатга келган Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда марказ мутасаддилари хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

МСК раиси журналистларни сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунчиликка 2015 йил декабрь ойида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайлов амалиётини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг сайловда эркин иштирок этиши учун шарт-шароитларни кенгайтиришга, Президентликка номзодларга сайловолди ташвиқоти даврида кенг ва тенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мулоқот чоғида қайд этилганидек, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини, журналистларнинг сайлов кампаниясига тааллуқли ахборотлардан кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан бугунги кунга қадар сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган қарийб 100 та матбуот анжумани ва брифинглар ўтказилди. 

Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан маҳаллий ва хорижий ОАВнинг 1,3 минг нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Сайлов кампанияси эълон қилинганидан бошлаб шу кунга қадар мамлакатва чет эл оммавий ахборот воситаларида 15 минг 845 та материал эълон қилинди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Учрашувда Россия ОАВлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди