26 ноябрь куни Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Оқшомдан бир неча жанглар ўрин олган бўлиб, унда, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан ташқари, Россия, Қозоғистон, Грузия, Туркманистондан боксчилар рингга кўтарилади.
Бокс кечасидан жами еттита жанг ўрин олган бўлиб, улардан иккитаси чемпионлик камари учун кечади. Ўн раундга мўлжалланган жангларнинг бирида Мансур Абдумаматов ва Жамшид Нажмиддинов ўзаро рингга чиқади.
Иккинчи чемпионлик жангида яна бир ўзбекистонлик спортчи, қаршилик Феруз Йўлдошев грузиялик боксчи билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Иккала жанг ҳам Осиё чемпионлик камари учун кечади.
Изоҳ (0)