Россия президенти Владимир Путин 25 ноябрь куни америкалик актёр Стивен Сигалга РФ фуқароси паспортини берди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилмоқда.
Бир муддат илгари Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Путин Сигални шахсан қабул қилиб, унга паспорт топширишини маълум қилган эди.
«Мен сизни табриклаган ҳолда, бу кичик ҳаракат балки бизнинг давлатлараро муносабатларимиз яхшиланишига бошланма бўлишига умид қиламан», — деди Путин маросим чоғида.
Ноябрь ойининг бошида Россия фуқаролигини олган Стивен Сигал бир муддат илгари Москвага ташриф буюргани маълум бўлди.
Изоҳ (0)