Навоий шаҳрида янги диагностика маркази иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Шоҳ» масъулияти чекланган жамиятига қарашли ушбу марказ кунига 100 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказиш имкониятига эга замонавий МРТ аппарати билан жиҳозланган. Диагностка ишларига тўққиз нафар малакали тиббиёт ходими жалб этилди.
Марказда келгусида лаборатория, невропатология, даволаш бўлимлари ҳам очилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)