Европа Чемпионлар Лигасининг «B» гуруҳида сўнгги ўринни қўлга киритган жамоа номи аниқ бўлиб улгурди. «Наполи» майдонида очко олганига қарамай, Киевнинг «Динамо» клуби халқаро майдондан четда қоладиган бўлди.
Туркиянинг «Бешиктош» клуби эса 5-турдан кейин ҳам мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Ўз майдонида «Бенфика»ни қабул қилган жамоа 3 та гол фарқи билан ортда бора туриб, якунда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Қизиқ томони, «Бешиктош» гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб ҳам, навбатдаги босқичдан қуруқ қолиши мумкин. Сўнгги турни турк клуби Киевда ўтказади. 8 тадан очкога эга бўлиб турган «Наполи» ва «Бенфика» клублари Португалияда тўқнаш келади.
Европа Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳи. 5-тур 23 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)