Бағдоддан жануброқда миналаштирилган автомобилнинг портлатилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Улардан 12 нафари ироқликлар эди, деб хабар беради «ТАСС».
Воқеа Бобил вилоятида рўй берди.
Twitter’да чоп этилган хабарларга кўра, теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)