Афғонистон шимоли-ғарбида мамлакат хавфсизлик кучлари «Толибон» экстремистик ҳаракати жангарилари томонидан гаровга олинган ўндан ортиқ ҳарбийни озод қилди. Бу ҳақда, Hama Press’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, аскарлар 23 ноябрь кечаси Фарёб вилоятида озод қилинди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Бир йил муқаддам Афғонистон армиясининг 13 ҳарбий хизматчиси Паштункот туманида «Толибон» томонидан қўлга олинган эди. Уларнинг вертолёти экстремистлар назорати остидаги ҳудудга қўнишга мажбур бўлган эди.
Изоҳ (0)