Хитойнинг Хэбэй провинциясида истиқомат қилувчи Чжан Цзимин овқат ейиш учун мўлжалланган 15 минг таёқчадан қадимий ибодатхонанинг кичик кўринишини ясади. Унинг санъат асари акс этган видеолавҳа YouTube’даги New China ТV каналига юкланди.
Хитойлик устага ижоди намунасини тўлиқ якунлаши учун 4,5 йил вақт керак бўлди. Видеолавҳада келтирилган маълумотга кўра, Чжан Цзимин ўз ишида елим ёки ёғоч билан ишлатиладиган локдан фойдаланмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)