Абу-Дабидаги Ал-Айн трассасида 21 ноябрь, душанба куни эрталаб туман тушиши оқибатида 25 та машина иштирокида иккита йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда UAE Inside нашри маълум қилмоқда.
Аксарият йўл-транспорт ҳодисаси автомобиллар орасида масофанинг сақланмагани оқибатида келиб чиқди. ЙТҲда ҳеч ким жиддий жароҳат олмади.
БААда туманли об-ҳаво яна бир неча кун давом этиши муносабати билан маҳаллий полиция ҳайдовчиларга хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.