Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Сибур Арена» мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
«Оламспорт» нашрининг маълум қилишича, мусобақанинг бешинчи куни рингга кўтарилган ўзбекистонлик 4 боксчидан 3 нафари ғалабага эришди, яна бири эса мағлубиятга учради.
-52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Отабек Холматов Никарагуа вакили Калеро Мартинезни 5:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, -64 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Беҳруз Раҳмонов Егор Беженару устидан 5:0 ҳисобда устун келди.-91 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Шоҳруз Раҳимов венгриялик Ричард Кочсисни 5:0 ҳисобида енгди. -81 килограмм вазндаги Санжар Турсунов қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетовга қарши беллашувда 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 3-кунида энг енгил – 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдувоҳил Маъруфхонов хитойлик Зексин Ченга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)