19 ноябрь, шанба куни Тошкентдаги Уста Ширин кўчасида жойлашган трансформатор нимстанциясида кучли ёнғин юз берди, бунинг оқибатида Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим даҳалари электр қувватисиз қолди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Воқеа жойидан олинган суратлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Нашрнинг Тошкент ҳокимиятидаги диспетчерлик хизматига асосланиб ёзишича, ёнғин қисқа вақтда ўчирилди.
«Мутахассислар ушбу туманларда яшовчи аҳолининг уйига электрни қайтариш учун барча ишни қилмоқда. Бу яқин 2 соат ичида амалга ошади деб ўйлайман», — деб таъкидлади нашрнинг суҳбатдоши.
Ёнғиннинг сабаблари ҳозирча номаълум.