20 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси Москванинг «Домодедово» аэропортида Москва–Дубай рейсининг ушланиб қолишига сабаб бўлган маст эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, тунда Дубайга йўл олаётган самолёт бортига маст ҳолатдаги эр-хотин чиққан. Эркак бортда ўзини ёмон тутган, сўкинган, йўловчиларга ҳаво кемасини портлатиб юбориши мумкинлигини маълум қилган, шунингдек, экипаж кабинасига кирмоқчи бўлган.
Ушбу воқеа туфайли рейс бекор қилинди, 29 ёшли ҳуқуқбузар эса транспорт полицияси ходимлари томонидан қўлга олинди. Кўнгилсизлик бартараф этилгач, самолёт парвозни амалга оширди.
Изоҳ (0)