Америкача футбол бўйича Техас университетини 1938 йилдан буён илк марта мағлуб қилган Канзас университети жамоаси мухлислари майдон ичига кириб, дарвозани синдирди ва майдондан олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда ESPN’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Канзас университети жамоаси овертаймда 24:21 ҳисобида зафар қучди. Мухлислар 10 метрлик дарвозалардан бирини синдириб, уни стадиондан олиб чиқиб кетди.
Kansas students: 1
— SportsCenter (@SportsCenter) November 20, 2016
Goal post: 0https://t.co/p5guVqtQfT
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)