Германиянинг амалдаги канцлери Ангела Меркель партиядошлари билан учрашувда ушбу лавозимга яна номзодини кўрсатишини тасдиқлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Агар Меркель хоним навбатдаги овоз беришда ҳам ғалаба қозонса, у тўртинчи канцлерлик муддатига сайланади.
Яқин соатларда Ангела Меркель бу борада матбуот анжумани бериши кутилмоқда.
Меркель ҳукмрон блок етакчиси сифатида 2005, 2009 ва 2013 йиллардаги Бундестаг сайловларида ғалаба қозонган. Навбатдаги парламент сайлови кейинги йил сентябрида ўтказилади.
Изоҳ (0)