2016 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Макка шаҳрида Саудия Арабистонининг ташқи ишлар бўйича давлат вазири Низар Мадани ҳамда ИҲТнинг янги бош котиби Юсуф Аҳмад ал-Усаймин билан учрашув ва музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 43-сессиясида эълон қилинган ташкилот ТИVKда Ўзбекистон раислигининг устувор вазифаларини амалга оширишга доир масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)