Олимлар амалга оширган ҳисоб-китоблар KIC 11145123 юлдузи коинотдаги энг юмалоқ объект эканлигини аниқлашга ёрдам берди. Ушбу самовий жисм Оққуш юлдузлар туркумида жойлашган, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
«Ушбу юлдузнинг экваториал ва қутб диаметрлари бир-биридан 6 километрга фарқ қилади. Бу KIC 11145123 ни бугунга қадар инсонлар очган энг юмалоқ объект деб ҳисоблашга асос беради. У Қуёш ва ҳар қандай бошқа юлдуздан юмалоқроқдир», — деди Гёттингендаги Қуёшни ўрганиш институти ходими Лоран Гизон.
Илгари Қуёш ва бошқа юлдузлар шарсимон объектлар ҳисобланарди. Аммо телескоплар кашф этилганидан сўнг осмон жисмлари ўз ўқи атрофида айланиши ва уларга марказдан қочиш кучлари таъсир кўрсатиши аниқланди. Бунинг натижасида ушбу жисмлар япалоқлашади. Айрим юлдузлар шу қадар тез ҳаракатланадики, улар шардан кўра кўпроқ тухумга ўхшайди.
Изоҳ (0)