Истанбул полицияси 18 ноябрь, пайшанба куни Йилдиз техника университетининг 70 нафар ходимини ислом тарғиботчиси Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олди. Бу ҳақда NTV телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Истанбул Хавфсизлик бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш бўлими 18 ноябрь, жума куни тонгда университет ва олий таълим муассасаси ўқитувчиларининг яшаш жойлари бўйича рейдлар ўтказди. Ҳибсга олинганлар орасида профессорлар, доцентлар, уларнинг ўринбосарлари ва университет тадқиқот бўлимларининг аъзолари бор.
Прокуратура олий таълим муассасасининг жами 103 нафар ходимини ҳибсга олиш учун суддан ордер олган. Уларнинг мобил телефонларида Bylock дастурининг борлиги уларни қўлга олиш учун асос бўлди. Исёнчилар 15 июль куни тўнтаришда ўзаро мулоқот қилиш учун ушбу дастурдан фойдаланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.