2016 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдодни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Тожикистон муносабатларининг қатор жиҳатлари, жумладан, давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)