Уругвай терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес мамлакат термасининг машғулотида дарвозабон вазифасини бажариб, гол уришга муваффақ бўлди.
Суареснинг дарвозадан туриб гол киритган ҳолати ёзиб олинган видео «Sports.ru»да эълон қилинди.
Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 12-турида сафарда Чили билан куч синашади. Мазкур ўйин 16 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 4:30 да бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)