Россиянинг Суриядаги ҳарбий гуруҳи еттита С-300 зенит-ракета тизимлари билан кучайтирилди. Бу ҳақда, РФ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биласизки, бизда кўпдан буён С-400 тизими ишлайди. Бундан ташқари, денгиз қисмини Кипргача ёпиш учун еттита С-300 қўшдик», — маълум қилди у Россия президенти Владимир Путиннинг Қуролли кучлар раҳбарияти билан кенгашида.
Октябрь ойида Россия мудофаа вазирлиги Сурияга С-300 батареясини йўллаган эди. Бундан мақсад сифатида Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасининг ҳамда соҳилбўйи зонасидаги кемаларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўрсатилган эди.
Изоҳ (0)