23 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирни якунлади, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.
Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган жамоаси мусобақанинг илк турида Мексикага қарши саф тортиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, 2-турда мезбон Хитой билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
3-турга келибгина Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. 3:1 ҳисобида якунига етган ўйинда Сардор Азимов, Аббос Отахонов, Саиджамол Давлатжонов каби футболчиларнинг голлари Вьетнамни таслим қилиш учун етарли бўлди.
Мексика турнирни 7 очко билан пешқадам сифатида якунлади. Ўзбекистон ҳисобида 4, Хитой ва Вьетнамда эса 2 тадан очко мавжуд.
Изоҳ (0)