ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасидаги Албания — Исроил учрашувини бошқариб борган германиялик ФИФА рефериси Дениз Айтекин албаниялик мухлисларнинг ҳақорат ва нафратига учради. Бу ҳақда, Sport1 порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Албания ва Исроил ўртасида 12 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинда исроиллик футболчилар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Айтекин учрашув давомида Албания термасининг икки нафар футболчиси – Берат Жимсити (17-дақиқа) ва Этрит Беришани (55-дақиқа) майдондан четлатганди.
Ўйиндан сўнг ҳакамнинг Facebook’даги саҳифасига албаниялик мухлислар ҳақоратли сўзлар билан ҳужум қилди. Дениз Айтекин томонига жуда кўп ҳақоратли сўзлар йўллангани учун, у Facebook’даги саҳифасини ўчириб ташлашга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)