Москвада она ва бола кўп қаватли бинода жойлашган хонадон деразасидан ўзини ташлади. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабар бермоқда.
10 ноябрь куни 1960 йилда туғилган аёлнинг танаси топилган эди. Унинг баданидаги жароҳатлар аёл баландликдан тушиб кетганидан гувоҳлик берар эди. Кейинроқ худди шундай жароҳатлар олган 29 ёшли эркак ҳам топилди. У шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Терговчилар ҳалок бўлганлар яшаган хонадонни кўриб чиқди. У ерда кураш излари аниқланмади. Марҳумларнинг ўзи сакрагани тахмин қилинмоқда. Тергов давом этмоқда.