Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан бирида истиқомат қилувчи эркак уч метрлик капча илон билан турмуш қурди. Бу ҳақда, The Daily Mail нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эркакнинг уқтиришича, илон унинг марҳум севгилисининг қайта туғилишидир. Қиз беш йил муқаддам ҳалок бўлган эди. Буддавийлик динига эътиқод қилувчи эркак реинкарнацияга (қайта туғилишга) ишонгани боис илонга уйланди.
Энди ёш йигит ҳамма вақтини илон билан бирга ўтказмоқда. Илоннинг бунга муносабати номаълумлигича қолмоқда.