Британиялик муҳандис Тал Гоулсворти оғир юрак хасталигига учраганидан сўнг ўзига хос йўл билан шифо топди. Бу ҳақда TJournal ёзмоқда.
Гоулсворти муҳим ҳаётий органини жарроҳларга ишониб топширишдан қўрқиб, мустақил равишда инновацион имплантантни лойиҳалаштирди. Ўз юрагини моделлаштириб, унинг асосида 3D-принтерда макет тайёрлаган муҳандис шифо топди. У аневризманинг олдини олиш мақсадида аорта учун қоплама яратди.
Таъкидланишича, эркак 12 йилдан бери фаол турмуш тарзи кечиради ва юрак хасталиги уни безовта қилмайди.
Изоҳ (0)