Туркия жануби-шарқидаги Мардин вилоятининг Дерик тумани маҳкамаси раҳбари Фотиҳ Сафитурк жангарилар ҳужуми оқибатида жароҳатланди. Унинг идораси гранатомётдан ўққа тутилди, деб хабар беради «ТАСС».
Портлашдан сўнг бино ҳудудида жангарилар ва қўриқчилар ўртасида отишма рўй берди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужумни Курдистон ишчи партияси жангарилари амалга оширди.
Яраланганлар ҳақида маълумот бор, аммо уларнинг сони аниқ эмас. Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам машиналари етиб келди.