Муқаддас тахт (Рим папаси ва Рим куриясидан иборат Ватикан ҳукумати) АҚШ халқининг хоҳиш-иродасига ҳурмат изҳор этиб, мамлакатнинг янги президенти тинчлик йўлида ишлашига умид билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ватикан давлат котиби (ҳукумат бошлиғи) кардинал Пьетро Паролин ANSA агентлигига бу сўзларни етказди.
«Биз АҚШ халқининг иродасини ҳурмат билан инобатга оламиз, зеро, айтишларича, фуқароларнинг иштироки етарли даражада бўлди. Биз янги президентни табриклаймиз ва унинг меҳнати самарадор бўлишини тилаб қоламиз. Унинг иши тинчлик ва эзгуликка хизмат қилиши учун дуоларимизни аямаймиз. Дард-алам кўп дунёдаги вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун барчамиз ишлашимиз лозим», — деди олий мартабали руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти сайловида Республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)