«Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Хитойнинг «Бейжинг Гоан» клубидан келиб тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз ҳақиқатдан ҳам Рунига таклиф билан чиқдик, лекин у ‘МЮ’да қолиш истаги бор эканини маълум қилди. У Англия чемпионатида соғлиғи имкон бергунича тўп суришини айтди», – деди «Бейжинг Гоан» клубининг фахрий президенти Ло Нин.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамда ҳимоячи Егор Кримец айни дамда «Бейжинг Гоан» клубида ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)