Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида кеча, 8 ноябрь куни кузги дарахт ўтқазиш ишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Кузги дарахт ўтқазиш ишларида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давбионазорати ходимлари, теннис мактабининг ўқувчилари ва ўқитувчилар таркиби иштирок этди.
Изоҳ (0)