Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Ахлоқ қўмитасининг тергов палатаси Гондурас футбол федерацияси собиқ президенти Рафаэль Кальехасни коррупция можаросига алоқадорлиги учун футболга оид ишлардан умрбод четлатишни тавсия қилди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, якуний қарорни ФИФА арбитраж палатаси қабул қилади.
2015 йилнинг декабрь ойида Кальехас маркетинг ҳуқуқлари ва футбол ўйинларининг трансляциясини сотишда коппурсияга йўл қўйганликда айбланди. Март ойида мутасадди Нью-Йорк судида ўз айбини тан олди.
Маълумот учун, Рафаэль Кальехас 2011–2015 йиллар давомида Гондурас футбол федерациясини бошқарган. Бундан ташқари, у 1990–1994 йилларда мамлакат президенти бўлган.
Изоҳ (0)